123

Ўзбекистонда қарийб 36 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

Дата: 12:25, 13-11-2018.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қарийб 36 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилнинг январ-октябрида бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 35984,4 млрд сўмни ташкил қилди. Ўсиш суръатлари ўтган йилнинг муқобил даврига солиштирганда 106,2% етди. Йирик пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 11003,8 млрд сўмни ёки ўтган йилнинг тегишли давридагига нисбатан 102,4% ташкил этди, қурилиш ишлари умумий ҳажмидаги улуши 30,6% етди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг хабарида.

Кичик корхоналар ва микрофирмлар тарафидан 14696,9 млрд сўмлик қурилиш ишлари ёки қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 40,8% бажарилди, ўсиш суръатлари – 114,4%. Норасмий тармоқнинг улуши 28,6% ёки 10283,7 млрд сўмни ташкил этди, ўсиш суръатлари – 99,4%.

$1=8271,27 сўм

Сурат манбаи: http://pravdaurfo.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: