123

Ўзбекистонда аёллар учун тақиқланган касблар рўйхатини бекор қилиш таклиф этилди

Дата: 17:19, 19-04-2019.

Тошкент. 19 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон аёллар учун тақиқланган касблар рўйхатини бекор қилишни бекор қилиш таклиф этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

СОВАЗ порталида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори лойиҳаси эълон қилинди.

“1999 йил 24 декабрда Меҳнат вазирлиги ва 1999 22 декабрда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган хотин-қизлар меҳнатидан фойдланиш бутунлай ёки қисман тақиқланган ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ ишлар рўйхати ўз кучини йўқотган деб топилсин”, - дейилади ҳужжат матнида.

Қарор лойиҳасида мазкур ҳужжат президентимизнинг “Меҳнат хуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир Ўзбекистонда аёллари учун тақиқланган ишлар рўйхати 44 турдан иборат. Улар орасида нефть ва газ қазиб олиш, қора металлургия, қурилиш, монтаж ва тоғ-кон саноати киради. Тақиқланган касблар орасида ғаввос, бурғулаш, юк ташувчи, трубаларни прессловчи, темир ишлаб чиқарувчи, тош тортувчи ва бошқалар бор.

Бунинг ўрнига, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, лекин уларни тақиқламайдиган тармоқлар ёки касбларнинг тавсия этилган рўйхатини тузишни топширди.

 

Сурат манбаи: ok.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: