123

Ўзбекистонда электрон кириш визалари жорий этилмоқда

Дата: 13:58, 06-07-2018.

Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда электрон кириш визалари жорий этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Маълумот учун қабул қилинсинки, 2018 йил 15 июлдан бошлаб хорижий фуқароларнинг кириш визасини расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик идораларига мажбурий мурожаат этишларини бекор қилиш, хорижий фуқаронинг кириш визасини олиш учун мурожаатини кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш, республикага кириш учун рухсат берувчи ҳужжатни расмийлаштиришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, электрон кириш визаларининг ягона маълумотлар базасини шакллантириш орқали электрон кириш визасини расмийлаштиришнинг марказлаштирилган тизимини яратишни назарда тутувчи электрон кириш визаларини расмийлаштириш ва бериш тизими (кейинги ўринларда “E-VISA.UZ” тизими деб аталади) жорий этилади”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасига кириш учун хорижий фуқароларга электрон визани расмийлаштириш ва бериш тизимини янада жорий қилиш, электрон визани ҳамда бир қатор хорижий мамлакатлар фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига қисқа муддатли визасиз кириш ва 16 ёшга тўлмаган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига визасиз киришини расмийлаштириш жараёнида фойдаланиладиган идоравий тизимларни модернизация қилиш бўйича Ташкилий-техник чора-тадбирлар комплексини (“Йўл харитаси”) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда тасдиқлаш топширилди.

 

Сурат манбаи: https://www.trend.az/business/tourism/2924972.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: