123

Ўзбекистонда гўшт нархлари ошмоқда, мевалар баҳоси – тушмоқда

Дата: 09:57, 04-07-2018.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Июнда Ўзбекистонда истеъмол бозоридаги маҳсулотлар ва хизматлар нархларининг ўртача даражаси мавсумий омилларга, айнан олганда – озиқ-овқат маҳсулотларининг анъанавий арзонлашуви билан боғлиқ ҳолда 2,7%га пасайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида куни кеча, 3 июлда Ўзбекистон Марказий банки маълум қилди.

Шу билан бирга, мева ва сабзавотлар нархлари ҳисобга олинмаса, у ҳолда нархлар ўртача 0,8%га ошгани таъкидланган. Бу кўриб чиқилаётган даврда нархларнинг пасайувчи динамикаси мавсумийлик билан боғлиқлигидан далолат беради. Хусусан, помидор (66,7%), бодринг (52,6%), картошка (45,7%) ва олма (35,8%) арзонлашуви нархларнинг умумий даражаси ошишига сезиларли даражада сустлаштирувчи таъсир кўрсатди.

Аммо бу каби мавсумийлик касб этмайдиган қатор озиқ-овқат маҳсулотлари нархида эса маълум ўсиш кузатилди. Мош 14,8%, гуруч – 13,7%, гречка – 9%, маъданли сув – 8,2%, шакар – 2,4%, қўй гўшти – 2,1%, ва мол гўшти – 1,7%га қимматлашди.

Қайд этиш зарурки, ҳозирда бозорга янги мева ва сабзавотларнинг кириб келиши ички бозорда бу маҳсулотларга таклифнинг талабдан сезиларли даражада юқори бўлишига кўмаклашмоқда.

Бу, вақти келиб сабзовотларни заҳиралаш тизимини такомиллаштириш, музлатиб сақлаш ва қайта ишлаш инфраструктурасини ривожлантириш чораларни ўзгартириши зарур. Шунингдек, ушбу чоралар мавсумдан ташқари муддатларда мазкур маҳсулотларга нархлар кескин ошиб кетишининг олдини олишга ҳам таъсир кўрсатади.

Нархлари ошиб бораётган гўшт, гуруч ва бошқа озиқ овқат маҳсулотларига келсак, бунда, деб таъкидлайди ЎМБ, улар бўйича импортнинг кенгайиши ёрдам бериши мумкин.

Ноозиқ овқат маҳсулотларига келсак, ҳисобот даврида улар нархларининг барқарор динамикаси сақланишига (0,7% пасайиш) сўмнинг алмашиш курсининг мустаҳкамланиши ва ташқи савдонинг либерализация қилиниши, айниқса, - чегарадош давлатлар билан, - рол ўйнади.

Июнда хизматлар 1,4%га қимматлашди, бу эса, асосан стоматологик хизматларнинг 13,1%га, шаҳар транспортида йўл киранинг 11,6%га ва автомобилда юкларни ташиш хизматларининг 3%га қимматлашуви билан боғлиқ.

Сурат манбаи: https://kun.uz/ru/news/2018/05/28/cb-uzbekistana-ris-i-maso-podorozali-pomidory-i-ogurcy-podeseveli

Янгилик билан ўртоқлашиш: