123

Ўзбекистонда маҳкумларга сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи берилди

Дата: 14:37, 05-09-2019.

Тошкент. 5 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда маҳкумларга сайловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, президент 2019 йил 4 сентябрдаги "Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 563-сонли қонунни имзолади.

Қонун билан Конституцияга ва бир қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

"Хусусан, Конституцияга киритилган ўзгартишларга кўра, катта ижтимоий хавф туғдирмайдиган ва камроқ оғир жиноятларни содир этган жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш жойларида сақланаётган маҳкумларга сайловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди", – дейилади хабарда.

Шунингдек, "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартишларга мувофиқ энди ички ишлар органлари ходимлари Қонунчилик палатаси ёки Маҳаллий кенгашларга депутат этиб сайланиши мумкин эмас.

Сурат манбаи: elarna.net

Янгилик билан ўртоқлашиш: