123

Ўзбекистонда мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини мониторинг қилиш ва баҳолаш миллий тизими яратилади

Дата: 09:38, 26-02-2019.

Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини мониторинг қилиш ва баҳолаш миллий тизими яратилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ўрнини мониторинг қилиш ва баҳолаш миллий тизимини (кейинги ўринларда – Миллий мониторинг тизими) яратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин”, - дейилади президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида.

Ҳужжатга мувофиқ, Бошқарув сифати ва сиёсатнинг самарадорлигини ўлчаш, мамлакатда юз бераётган ўзгаришлар жараёнини баҳолаш, тадқиқотлар натижаларидан келиб чиққан ҳолда ислоҳотларнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишга ёрдам берувчи устувор халқаро рейтингларнинг мезонлари ва индикаторлари Миллий мониторинг тизимининг таркибий қисми этиб белгиланади.

Янги таркибнинг аоссий вазифаларига халқаро рейтингларнинг методологик ва бошқа таркибий қисмларини аниқлаш, уларни амалдаги қонунчиликка имплементация қилиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги паст кўрсаткичларига сабаб бўлаётган асосий омилларни аниқлаш, ўзини ўзи баҳолаш учун устувор халқаро рейтингларнинг мезонлари ва индикаторлари асосида миллий индексларни ишлаб чиқиш, шунингдек, лойиҳалар ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини юксалтиришга тўсқинлик қилаётган нормаларни аниқлаш нуқтаи назаридан эксперт таҳлил қилиш ҳамда таҳлил натижаларига кўра тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш кабилар киради.

Сурат манбаи: baj.by

Янгилик билан ўртоқлашиш: