123

Ўзбекистонда Марказий Осиё халқлари тарихи ҳақидаги фильм суратга олинади

Дата: 17:31, 16-07-2019.

Тошкент. 16 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Марказий Осиё халқлари тарихи ҳақидаги сериал суратга олинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (Ўзтаг).

"2019 йил октябрь ойида америкалик ижодий жамоа Джейкоб Шварц (Ўзбекистон ҳақидаги 8К форматида биринчи қисқаметражли фильм муаллифи) XI-XII асрларда Марказий Осиё халқлари тарихи ҳақидаги сериалнинг биринчи қисмини суратга олишни бошлайди. (...) Инглиз тилидаги биринчи пилот лойиҳа хориждан келган актёрлар фильмга жалб қилинганлиги сабабли, кейинги серияларда ўзбекистонлик актёрлар ҳам жалб қилиниши мумкин", - дейилади давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, фильмни тарғиб қилиш Neftlix ва Amazon платформалари орқали амалга оширилади.

"Нима учун айнан сериал? “Тахтлар ўйини” сериалини бутун дунёдаги кўплаб одамлар томоша қилганлиги маълум. Ундаги кўплаб унсурлар Марказий Осиё халқлари тарихидан келиб чиққан. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ҳудудида тарихий жойларни суратга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди", - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: ca-news.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: