123

Ўзбекистонда олтин савдоси бўйича дастлабки битим тузилди

Дата: 12:35, 10-04-2019.

Тошкент. 10 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикасининг товар-хомашё биржасида (ЎзРТХБ) олтин сотиш бўйича биринчи битим имзоланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўтган ҳафтада “ЎзРТХБ” АЖ томонидан олтин сотиш бўйича биринчи биржа савдолари ўтказилди. “Олмалиқ КМК” АЖ олтин сотувчиси сифатида фаолият кўрсатди”, - дейилади биржа матбуот хизмати хабарида.

Савдо натижаларига кўра, 600 грамм Au-1 маркадаги олтин 209,06 млн сўмлга сотилган. Биржадаги баҳоси деярли бошланғич баҳо даражасида белгилаб олинди ва 1 грамм олтин учун 348,4 минг сўмни ташкил этди.

“Биржа савдоларида сотиб олинган қимматбаҳо металлар экспортга йўналтирилмайди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, “ЎзРТХБ”нинг биржа савдоларида қимматли металларни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги 186-сон қарорига асосан қимматбаҳо металларни “ЎзРТХБ” АЖ биржа савдолари орқали сотувга қўйилди.

Сурат манбаи: cnbc.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: