123

Ўзбекистонда ота-онасизларга олий ўқув юртларига қўшимча қабул квотаси ажратилди

Дата: 16:06, 30-12-2019.

Тошкент. 30 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда оа-онасизларга олий ўқув юртларига қабул қилиш учун қўшимча квота ажратилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Президентнинг "Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинганлиги муносабати билан ҳукуматнинг қатор қарорларига қўшимчалар киритилди. Киритилган қўшимчаларга кўра, давлат гранти асосида олий ўқув юртларига кираётган абитуриентлар умумий сонининг 1% гача қабул квотаси "Меҳрибонлик" уйлари ва Болалар шаҳарчалари битирувчиларида таълим олаётганлар учун ажратилади", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга давлат органларига уларнинг бевосита мурожаатларини тўлақонли кўриб чиқиш кафолатланади, боланинг тўлиқ имконияти йўқлиги сабабли бундай мурожаатларни кўриб чиқмасдан қолдиришга йўл қўйилмайди.

Бундан ташқари, киритилган қўшимчаларга мувофиқ, чет эл фуқароси ва 18 ёшга тўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистондан чиқариб юборилиши, Ўзбекистонда бўлиш қоидалари бузилган, Ўзбекистон ҳудудида содир этилган жиноят ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш учун суд томонидан тайинланган жазони ижро этиш ёки бекор қилиш қоидалари бузилган ҳолларда рухсат этилмайди.

Қайд этилганидек, бунинг учун ушбу шахснинг ота-онасидан бири ёки уни васийликка ёки ҳомийликка олган шахс Ўзбекистон ҳудудида қонуний асосда яшаш ҳуқуқига эга бўлиши керак.

Сурат манбаи: racurs.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: