123

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган абитуриентлар сонини онлайн кўриш мумкин

Дата: 13:45, 08-07-2019.

Тошкент. 8 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган олий таълим муассасалари абитуриентлари сонини онлайн кўриш мумкин бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълумотларига кўра, рўйхатдан ўтган абитуриентлар сонини онлайн тарзда кузатиш имконияти жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест маркази томонидан ишга туширилган (qabul.dtm.uz) сайтда абитуриентлардан тушган аризалар сонини йўналишлар ҳамда тиллар кесимида онлайн тарзда кузатиш мумкин.

ОТМ абитуриентини муайян йўналиш бўйича танлашда қабул режаси, биринчи йўналиш сифатида танланганлар сони, иккинчи йўналиш сифатида танланганлар сони, учинчи йўналиш сифатида танланганлар сони, биринчи йўналиш сифатида сайланган танлов кўрсаткичи акс эттирилади.

 

Сурат манбаи: uznews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: