123

Ўзбекистонда ўртача ойлик маош 1548,3 минг сўмни ташкил қилди

Дата: 16:58, 13-04-2018.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – 2018 йилнинг январ-мартида Ўзбекистон Республикасида ўртача ойлик маош 1548,3 минг сўмни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитасига таянган ҳолда.

Муассасанинг “2018 йилнинг январ-мартида иқтисодий фаолият турлари бўйича ойлик маошлар таҳлили” номли ҳисоботига кўра, 2018 йил январ-март ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича иш ҳақи таҳлили иқтисодий фаолият турлари кесимида иш ҳақи кўрсаткичларини умумлаштириш натижасида, 2018 йил январ-март ойларида Ўзбекистон Республикасида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1548,3 минг сўмни (иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд) ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 20,1%га ўсди.

2018 йил январ-март ойларида 2017 йилнинг мос даврига нисбатан иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг юқори ўсиш суръатлари ахборот ва алоқада 28,9%, молиявий ва суғрута фаолиятида 28,6%, саноатда 27,5%, қурилишда 24,8% кузатилди.

Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/economy/20150825/305079.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: