123

Ўзбекистонда рухсатсиз қурилган уйларни хусусийлаштирилишини сўраб арз қилганлардан учдан бир қисмининг аризаси қондирилди

Дата: 16:44, 05-03-2019.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда рухсатсиз қурилган уйларни хусусийлаштиришни сўраб арз қилганлардан учдан бир қисмининг аризаси қондирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилнинг 1 мартидаги ҳолатига кўра, Давлат хизмати Марказларига 398400 та рухсатсиз курилган бинолар бўйича аризалар келиб тушган, шундан 112425 та ариза қониқарли жавоб олган. 48405 та аризага рад жавоб берилди. 234235 та ариза эса кўриб чиқилмоқда”, - дейди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Ишларни ташкил этиш ва бажариш Қоракалпоғистон Вазира кенгаши, вилоятлар ҳокимияти (маьмуриятлар), Тошкент шаҳар ҳокимияти ва туманлар (шаҳар) ҳокимиятлари қошида ташкил этилган комиссия зиммасига юклатилган.

Эслатиб ўтамизки, рухсатсиз курилган уй-жойларни хусусийлаштириш ҳуқуқини тан олиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси 2019 йил 1 майгача давом этиши Ўзбекистон президентининг 2018 йил 20.04даги 5421 рақамли ПФ га асосланиб эълон килинган.

Сурат манбаи: ua.news

Янгилик билан ўртоқлашиш: