123

Ўзбекистонда сайловларда сайловчиларнинг электрон рўйхатларидан фойдаланилади

Дата: 17:35, 26-09-2018.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – Тез орада Ўзбекистонда барча сайловлар сайловчиларнинг электрон рўйхатларидан фойдаланилган ҳолда ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳозирда мамлакат бўйлаб муҳокамаси бўлиб ўтаётган Сайлов кодекси лойиҳаси билан кўзда тутилган. Хусусан, Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) навбатдаги мажлиси ушбу масалага бағишланди.

МСК матубо хизматидан хабар беришларича, ҳужжатни ишлаб чиқиш президент Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган.

Сайлов кодекси лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида (www.regulation.gov.uz) жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб сайтида ўзбек ва рус тилларида жойлаштирилган.

Ҳозиргача Сайлов кодекси лойиҳасининг муҳокамасига бағишлаб ҳудудларда жами 278та тадбирлар ўтказилган бўлиб, уларда 29854 нафар киши иштирок этган ва 436та таклифлар билдирилган.

Сайлов кодекси лойиҳаси бўйича билдирилган асосий таклифлар овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнлари, маҳаллий Кенгашларга сайловларнинг хусусиятлари, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларининг фаолияти, номзодлар ва уларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш, уларнинг ҳуқуқий мақоми, кузатувчиларнинг, сиёсий партиялар ваколатли вакилларининг, оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан бўлди.

Шунингдек, мажлисда МСК томонидан Сурхондарё, Навоий, Сирдарё, Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлисида бўшаб қолган ўринларга сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг янги аъзоларига Сенат аъзоси гувоҳномаси ва кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

 

Сурат манбаи: из https://report.az

Янгилик билан ўртоқлашиш: