123

Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш ва ривожлантириш бўйича комиссия ташкил этилди

Дата: 14:30, 12-09-2018.

Тошкент. 12 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш ва ривожлантириш бўйича комиссия ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси,

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳудудий гуруҳлар ташкил этилсин”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори матнида.

Ҳужжатга мувофиқ, “ҳудудий гуруҳлар таркибига кирган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари асосий иш жойи бўйича мажбуриятларини бажаришдан озод қилинади ҳамда доимий равишда ўзларига бириктирилган ҳудудда бўлади”.

Шунингдек, Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар ишига Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар раҳбарларининг қарори билан давлат органлари ва ташкилотларининг бошқа вакиллари ҳам жалб этилиши мумкин.

Бундан ташқари, Комиссия ва ҳудудий гуруҳларнинг сўровлари, кўрсатмалари барча давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ва мансабдор шахслари томонидан сўзсиз ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.

Сурат манбаи: из https://zolasuite.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: