123

Ўзбекистонда туғилиш ва ўлим тўғрисидаги маълумотлар билан алмашинув электрон бўлади

Дата: 16:11, 25-06-2018.

Тошкент. 25 июн. ЎзТАГ – 2019 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда туғилиш ва ўлим тўғрисидаги маълумотлар билан алмашинув электрон бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шунингдек, ушбу санадан бошлаб туғилиш ва ўлим ҳақида ягона ноёб кодли унификацияланган электрон маълумотнома беришнинг ягона тартиби жорий қилинади.

2019 йил 1 январга қадар фертиль ёшидаги аёлларни ҳисобга олиш ва ҳомиладорликнинг эрта босқичидан чақалоқ туғилгунига қадар ҳисобини олиб боришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда уни “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизими билан интеграция қилишни таъминланиши зарур.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12 июндаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан мустаҳкамланган.

Ҳужжат билан ҳудудга оидлиги принципи бўйича архив маълумотларини олиш имконияти мавжуд бўлган фуқаролик ҳолатлари ягона электрон архивини шакллантириш кўзда тутилган.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2018 йил 1 июлга қадар ФҲДЁ бўлимлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига берилиши, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг директори ФҲДЁ бўлимларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини самарали мувофиқлаштириш, фаолиятини методик таъминлаш, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимини техник таъминлаш ва юритиш, шунингдек, ФҲДЁ архивларига раҳбарлик қилишга масъул ҳисобланиши эслатиб ўтилган.

2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб никоҳ шартномасини ва алимент тўлаш ҳақида келишувни нотариал тасдиқлаганлик, судлар томонидан оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек, туғилган вақти фактларини аниқлаш тўғрисидаги аризаларни кўрганлик учун давлат божи ундирилиши бекор қилинмоқда.

Қарор билан қайд этилмаган туғилганлик, ўлим ҳолатларини аниқлаш ва кейинчалик уларни ФҲДЁ органларида қайд этилишини таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари бошчилигида ҳудудий комиссиялар ташкил этиш топширилган.

 

Сурат манбаи: http://clutch.kz/instrukciya-po-intereru-samouchitel-po-stilyam/

Янгилик билан ўртоқлашиш: