123

Ўзбекистонда қурилиш ишлари ҳажми кўпайди

Дата: 16:03, 17-09-2018.

Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ –2018 йилнинг январ-август ойларида Ўзбекистонда жами 27 680,8 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, ўсиш сурати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,4%ни ташкил этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотлари гувоҳлик бермоқда.

Ҳужжатга мувофиқ, жами қурилиш ишлари ҳажмидан йирик пудрат ташкилотлари томонидан 8112,5 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 29,3%ни, ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 97,7%ни ташкил этди.

Кичик корҳона ва ташкилотлар, микрофирмалар ҳиссасига жами қурилиш ишлари ҳажмининг 42,1% ёки 11649,1 млрд сўмга тўғри келди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113,5%ни ташкил этди, норасмий сектор ҳиссасига эса 28,6% ёки 7919,2 млрд сўмга тўғри келди ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 99,0%ни ташкил этди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича қурилиш ишларининг асосий қисми қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, турар жой ва яшаш учун мўлжалланган бинолар қуриш ҳамда яшаш учун мўлжалланмаган биноларни қуриш ҳисобига бажарилди. Уларнинг улуши жами қурилиш ишлари ҳажмида 77,2%ни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 0,3% пунктга кўпайди.

Фуқаролик қурилиши объектларини қуриш бўйича қурилиш ишлари ҳажми жорий даврда 11,3%ни ташкил этиб, ўтган йилдаги кўрсаткич билан тўғри келди.

Ихтисослаштирилган қурилиш ишлари ҳиссасига эса 11,5% тўғри келди ҳамда ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 0,3% пунктга камайди.

Сурат манбаи: из https://www.bkn.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: