123

Ўзбекистонда январда йирик корхоналарнинг товар айланмаси бешдан бирга ўсди

Дата: 16:33, 25-02-2019.

Тошкент. 25 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда январда йирик корхоналарнинг товар айланмаси бешдан бирга ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига асосланган ҳолда.

“Жорий йил январ якунлари бўйича чакана савдо айланмаси 10141,3 млрд сўмга етди ва ўтган йилнинг муқобил даври билан солиштирганда 5,1% кўпайди. Шунингдек, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 1521,1 млрд сўмга етди (ўсиш суръатлари 21,7%), кичик тадбиркорлик субъектлари товар айланмаси – 8620,2 млрд сўмга (ўсиш суръатлари 2,6%) етди”, - дейилади Давлат статистика қўмитасининг хабарида.

Шу билан бирга, кичик тадбиркорлик субъектлари товар айланмасининг ташкиллашмаган савдодаги ҳажми 1027,9 млрд сўмни ташкил қилди (ўтган йилнинг муқобил даври билан солиштирганда 3,6% пасайиш).

Сурат манбаи: 24.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: