123

Ўзбекистонда йил бошидан бери 2,6 млн тонна кўмир қазиб олинди

Дата: 10:35, 23-09-2015.

Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – Йил бошидан бери “Ўзбеккўмир” АЖ 2,6 млн тонна кўмир қазиб олди ва истеъмолчиларга 2,7 млн тоннадан зиёд кўмир жўнатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кўмир қазиб олиш бўйича етакчи учталика “Ўзбеккўмир” (2,43 млн тонна, +6,1%), “Апартак” (68,2 минг тонна), “Шарғункўмир” (89,1 минг тонна, +22,1%) АЖ кирдилар.

“Бюджет соҳаси ташкилотларни ва иқтисоднинг реал соҳаси корхоналарини узлуксиз кўмир билан таъминлаш мақсадида, ҳамда кўмирни сотиш бўйича йиғилиб қолган кечикишни қоплаш мақсадида кўмир ва кўмир брикетларини етказиб беришнинг етиб олиш тармоқ жадваллари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган, уларга мувофиқ, бюджет соҳаси ташкилотлари кўмир ва кўмир брикетлари билан жорий йилнинг 1 ноябригача, аҳоли эса, 1 декабргача таъминланади”, – деб таъкидлади “Ўзбеккўмир” АЖ бош директори ўринбосари Носиржон Умаров.

Йилига “Ўзбеккўмир” 4 млн тоннадан ошиқ ёнилғи қазиб олади. Унинг асосий истеъмолчиси электроэнергетика соҳасидир (85 %).

Кўмир қазилиши ва сотилишини ошириш мақсадида ҳозирги пайтда “Ўзбеккўмир” таркибида йирик саноат объектлари ишга туширилган. Улар орасида юзи очилган жинсларни ортиш ва ташиш бўйича цикл-оқим технология мажмуаси ва қуввати йилига 6,5 млн тонна кўмирни ортиқ ва саралаш мажмуаси ҳам бор.

Ўзбекистон жами 1,9 млрд тонна кўмир бўлган заҳира конларига эга. Бундан 1,85 млрд тоннаси қўнғир кўмир, 47 млн тоннаси тошкўмирдир. Прогноз қилинган заҳиралар миқдори 5,7 млрд тоннадан зиёд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: