ЎзТАГ
Ўзбек телеграф агентлиги

Тошкент, 13:20 | 18 август
123

Ўзбекистонга кирган хорижликлар сони деярли икки баробарга кўпайди

Дата: 10:03, 12-07-2018.

Тошкент. 12 июл. ЎзТАГ – 2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга кирган хорижликларнинг сони 2017 йилнинг муқобил давридагига нисбатан деярли икки баробарга кўпайиб, 2 млн 688 минг 962 кишига (ўсиш 91,6%) етди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълумот беришича, бу сайёҳлик соҳасини тубдан ислоҳ қилишнинг натижасидир.

Айниқса, визасиз режим жорий этилган мамлакатлардан келган сайёҳлар сони сезиларли даражада ошди. Хусусан, Туркиядан 31,966 минг киши (+95,6%), Япониядан – 6,2 минг киши (+68,1%), Исроилдан 3,615 минг киши (+86.2%), Индонезиядан 750 киши (ўсиш – уч баробардан кўп), Сингапурдан 424 киши (2,5 баробардан кўп) кирган.

Июнда Корея Республикаси (57,5%) ва Малайзиядан (2,6 баробардан кўп) келган фуқаролар кўпайиши тамойили кузатилди, холбуки, 2018 йилнинг майига қадар бирқатор пасайиш қайд этилган эди.

Сурат манбаи: https://liter.kz/ru/news/show/48225-uzbekistan_vnedryaet_elektronnye_vizy_dlya_inostrancev

Янгилик билан ўртоқлашиш: