123

Ўзбекистоннинг барча вилоятларида халқ қабулхоналарини очиш режалаштирилмоқда

Дата: 10:31, 12-12-2016.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳокимият ва аҳоли ўзаро алоқаларининг янги тизимини яратиш режаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузасига асосланган ҳолда.

“Аввало, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. Бу борада аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этишимиз даркор. Биз аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган давлат идоралари фаолиятида одамлар билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизимга ўтиш ҳақида ўйлаяпмиз”, - деб таъкидлади у.

Мирзиёевнинг сўзларига кўра, яқин орада ҳар бир туман ва шаҳарда “Халқ қабулхоналари”ни ташкил этилади. Асосий мақсад эса “Халқ қабулхоналари”га қилинган ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайдиган тизим яратишдан иборат.

“Бундай қабулхоналар сиёсий партиялар тизимида, жумладан, Либераль-демократик партия тизимида фаолият юритиши мақсадга мувофиқ. Чунки сиёсий партия кишиларнинг муаммоларидан хабардор бўлиши лозим. Мухтасар қилиб айтганда, кишиларинг муаммоларини тинглаш, улар билан очиқ мулоқот қилиш, оғирини енгил қилиш каби ишларнинг бари – аҳолининг давлат ва жамиятга ишончини мустаҳкамлашга кўмаклашади”, - деб таъкидлади давлат раҳбари.

Янгилик билан ўртоқлашиш: