123

Ўзбекистоннинг олтин-валюта заҳиралари $463,1 млнга озайди

Дата: 17:32, 11-07-2018.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – 2018 йилнинг 1 июли ҳолатига келиб, Ўзбекистоннинг олтин-валюта заҳиралари $463,1 млнга озайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Марказий банк маълумотларига таянган ҳолда.

“Жорий йилнинг июнида олтин-валюта заҳиралари $463,1 млн озайди, бу ҳол асосан ҳисобот даврида 1 трой унция олтин баҳосининг $1303,50дан $1250,55га пасайиши билан боғлиқ (пасайишга ҳисобланган таъсири – $573,5 млн). Олтин-валюта заҳиралари ҳажмининг ошиши июнда олтин нархининг тушишини ҳисобга олмаганда $110,4 млнни ташкил қилди”, - дейилади МБ хабарида.

Шундай қилиб, 1 июли ҳолатига келиб соф олтин-валюта заҳиралари 1 майдаги $27,02 млрдга қарши ўлароқ $26,65 млрдни ташкил қилди.

Ўз навбатида, 1 июли ҳолатига келиб хорижий валютадаги активлар 1 май ҳолатидаги $14 млрдга қарши ўлароқ $13,818 млрдни ташкил этди.

Монетар олтин ҳажми 1 июндаги $14,12 млрддан 1 июлга келиб $13,842 млрдни ташкил қилди.

Таъкидланишича, олтин-валюта заҳираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Шундан сўнг айтилишича, олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат. Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

$1=7813,42 сўм

Сурат манбаи: http://www.antoninaradova.ru/mirdeneg/

Янгилик билан ўртоқлашиш: