123

Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти сайловчилари сайловда энг фаол қатнашдилар

Дата: 11:44, 05-12-2016.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти сайловчилари сайловда энг фаол қатнашдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси (МСК) маълумотлари далолат бермоқда.

МСКнинг бошланғич маълумотларига кўра, сайловларда 17,941 млн нафар фуқаро иштирок этди. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,83%ни ташкил этади. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида давомат 86% ошган.

Жиззах вилояти билан бирга энг юқори давомат Сирдарё (88,98%), Самарқанд (88,67%), Қашқадарё (88,35%), Хоразм (88,31%), Тошкент (88,21%) вилоятларида, Тошкент шаҳрида (87,81%), Сурхандарё (87,72%), Фарғона ва Навоий (87,63%), Бухоро вилоятларида (87,23%), Қорақалпоғистон Республикаси (86,99%), Андижон (86,96%), Наманган (86,61%) вилоятларида қайд этилган.

Маълумки сайловларда 4 номзод иштирок этди. Булар Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либераль-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) Шавкат Мирзиёев, “Миллий тикланиш” Демократик партиясидан Сарвар Отамуратов, “Адолат” Ўзбекистон социал-демократик партиясидан Наримон Умаров, Ўзбекистон Халқ-демократик партиясидан (ЎХДП) Ҳотамжон Кетмоновлардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: