123

Ўзмиллийбанк АҚШ Эксимбанки билан қиймати $100 млнлик Англашув меморандуми имзолади

Дата: 14:55, 18-05-2018.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва АҚШнинг Экспорт-импорт банки ўртасида $100 млн миқдорида ўзаро англашув меморандуми имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Меморандум Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи доирасида имзоланди.

“Меморандум АҚШнинг Экспорт-импорт банки билан савдони молиялаштириш бўйича ҳамкорликни қайта тиклаш, шунингдек, АҚШдан Ўзбекистонга товарлар ва хизматлар экспортини молиялаштириш учун ўрта ва узоқ муддатли кредитлар тақдим этилишини назарда тутади”, - дейилади Ўзмиллийбанк матбуот хизматининг хабарида.

Ушбу келишув Ўзбекистонда йирик давлат компанияларининг, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги лойиҳаларини молиялаштириш имконини беради ҳамда АҚШдан юқори технологияли ускуналар етказиб берилиши назарда тутади.

Сурат манбаи: http://privatization.sk.kz/kk/articles/47

Янгилик билан ўртоқлашиш: