“Ўзбекнефтегаз” АЖ ва IFP Energies Nouvelles ҳамкорлик меморандуми имзоладилар

Дата: 17:36, 10-10-2018.

Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – “Ўзбекнефтегаз” АЖ ва IFP Energies Nouvelles ҳамкорлик меморандуми имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси в. б. Баҳром Ашрафхонов ва Франциянинг Energies Nouvelles нефть институти (IFPEN) вице-президенти Пьер-Анри Бижеардларнинг учраувида сўз борди.

“Учрашувда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ва Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унда нефть-газ саноати соҳасида институт ва унинг шўъба компаниялари билан келгусидаги муносабатлар доираси ва йўналишлари белгилаб олинди”, - дейилади “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизматининг хабарида.

Шундан кейин маълум қилинишича, меморандумга мувофиқ ҳамкорликнинг бир қатор йўналишларини кўриб чиқиш режалаштирилган. Улар орасида Франциянинг Beicip Franlab компанияси билан геологик қидирув ишларини илмий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва сармоявий блокларнинг салоҳиятини ўрганиш ҳамда ушбу компанияни мустақил аудитор ва эксперт сифатида жалб қилиш кабилар бор (7 октябрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси Beicip Franlab компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказган).

Шунингдек, Axens компанияси (Франция) билан мавжуд бўлган қайта ишлаш қувватларида ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатини яхшилаш учун минимал сармоя киритиш билан мақбул ечимларни ишлаб чиқиш режалаштирилган. Axens нефть ва газни қайта ишлаш ва нефть кимёси соҳасида дунёдаги етакчи компаниялардан биридир. Ушбу компания аввал ҳам Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қурилишига ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилишга жалб қилинган.

“Меморандум доирасида "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти мутахассисларини ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича IFPEN School билан ҳамкорлик ҳам кўзда тутилган. Унга кўра, Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкентдаги филиалида IFPEN School ўқув курслар ташкил этади; ўзбек мутахассислари Францияга IFPEN School да таҳсил олишлари учун жўнатилади. Шу билан бирга, IFPEN билан “Ўзбекнефтгаз” АЖда табиий газни чуқур қайта ишлаш бўйича инновацион марказни яратиш борасида ҳам яқин ҳамкорлик кўзда тутилган”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, музокаралар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифига тайёргарлик доирасида бўлиб ўтди.

IFP энергетика, транспорт ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича Франциянинг обрў қозонган давлат илмий-тадқиқот институти ва таълим масканидир. 2017 йил якунларига кўра, компания 2,6 минг лицензияни сотган. IFPнинг операцион харажатлар миқдори 278,2 млн еврони ташкил қилади, жумладан, тадқиқотлар ўтказишга 232,9 млн евро йўналтирилган.

Сурат манбаи: из uzreport.news

Янгилик билан ўртоқлашиш: