“Ўзбекнефтегаз” ва Total E&P ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоладилар

Дата: 17:33, 09-10-2018.

Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ – “Ўзбекнефтегаз” ва Total E&P ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Келишув 7 октябрда Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси в. б. Б. Ашрафханов ва Total E&P компанияси президенти жаноб Арни Бреййаклар томонидан имзоланди.

“Учрашув доирасида нефтегаз тармоғида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Француз томони “Ўзбекнефтегаз” АЖ билан манфаатли муносабатлар ўрнатишдан манфаатдорлик билдирилди, шунингдек, мамлакат нефтегаз тармоғининг катта салоҳияти қайд этилди”, - дейилади “Ўзбекнефтегаз” АЖ матбуот хизмати хабарида.  

Шундан кейин маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси инвестиция блокларида биргаликда геология-қидирув ишларини олиб боришни кўзда тутувчи Келишув имзоланган. “Келишув доирасида қўшма ишчи гуруҳи тузилади, гуруҳ ўрганиш натижалари бўйича ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир аниқ таклифларни тақдим этади”, - дейилади хабарда.

“Имзоланган келишув икки мамлакат нефтегаз тармоғи компаниялари ўртасида самарали ҳамкорликни ривожлантиришга туртки беради”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўзбек-француз ширкатларининг раҳбарларининг учрашуви Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифига (8-9 октябр кунлари) тайёргарлик доирасида бўлиб ўтди.

Олдинроқ, 2018 йил сентябрда Total E&P вакилларининг ЎзР. истиқболли инвестиция блоклари билан Махфийлик тўғрисидаги битими имзоланган эди.

Total E&P дунёнинг 130дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритади. Ширкат 100 зиёд ходимларга эга. Компания ҳар йили 130 млн тонна атрофида нефть қазиб олади. Унинг бозор капитализацияси – $162,78 млрдга тенг.

Сурат манбаи: из guardian.ng

Янгилик билан ўртоқлашиш: