18-19 октябр кунлари Тошкентда Россия-Ўзбекистон форуми ва Москва кунлари бўлиб ўтади

Дата: 16:02, 10-10-2018.

Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – 18-19 октябр кунлари Тошкентда Ўзбекистонда Москва кунлари ва минтақалараро ҳамкорлик бўйича биринчи Россия-Ўзбекистон форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбирлар Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга расмий ташрифига бағишланган. Ташриф чоғида биринчи навбатда савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестициялар ва саноат кооперацияси соҳасида кенг кўламли масалалар кўриб чиқилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматидан хабар беришларича, минтақалараро ҳамкорлик форумида Россия ҳудудларининг экспорт салоҳияти, Ўзбекистоннинг янги эркин иқтисодий зоналар истиқболлари, хорижий инвестициялар соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинади. Форум икки мамлакат минтақалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш учун платформа бўлади.

Ўзбекистонда Москвадаги кунларида кадет корпусининг чиқиши, Москва ҳайвонот боғининг кўргазма-намойишининг очилиши, қиличбоғлик ва самбо бўйича дўстона турнир, рус ошхоналарининг тақдимоти ва бошқа кўп тадбирлар режалаштирилган.

Шунингдек, расмий ташриф доирасида пойтахтлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, икки шаҳар аҳолиси ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида Москва ҳукумати ва Тошкент шаҳар ҳокимияти ўртасида 2018-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик меморандуми имзоланиши кутилмоқда.

 

Сурат манбаи: из http://tashkentnews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: