2018 йил январ-сентябрда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $23 млрдни ташкил қилди

Дата: 16:58, 16-10-2018.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – 2018 йил январ-сентябрда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $23 млрдни, жуладан экспорт - $9,4 млрд ва импорт $13,7 млрдни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йил январь-сентябр ойлари якунларига кўра, республикада ташқи савдо айланмаси $23044,7 млнни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,2%га ўсди. Шу жумладан , экспорт ҳажми $9367,6 млнни (0,4%га камайди), ва импорт ҳажми $13 677,1 млнга (ўсиш суръати 33,3%) етди. Ташқи савдо салдоси минус $4309,5 млнни ташкил қилди”, - дейилади республика Давлат статистика қўмитасининг хабарида.

Ўзбекистон экспорти таркибида энергия маҳсулотлари (асосан, табиий газ) – $426,3 млн (+20,4%), хизматлар – $337,4 млн (минус 24,5%) ва мева-сабзовот маҳсулотлари – $179,9 млн (1,52 бараварга ўсиш) асосий ўринни эгаллади.

Россиядан асосан ускуналар – $484,1 млн (1,51 бараварга ўсиш), кимё маҳсулотлари - $261 млн (+22%), қайта ишланмаган нефть – $196,6 млн (ўсиш 2,5 бараварга) импорт қилинмоқда. Россиядан Ўзбекистонга асосан қора металлар ҳам етказиб берилмоқда.

Республика товар айланмасида энг кўп улушга эга бўлган давлатлар тартиби ўзгаришсиз қолди. Булар Хитой – 19,2% ($4,4 млрд), Россия – 18,1% ($4,2 млрд) ва Қозоғистондир – 9,3% ($2,1 млрд).

Сурат манбаи: uzdaily.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: