2020 йил охиригача Ўзбекистон 400 тез ёрдам автомобиллари сотиб олади
Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – 2020 йил охиригача Ўзбекистон 400 тез ёрдам автомобиллари сотиб олади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бугунги кунда автопарк 85% янгиланган. Янги автомобиллар халқаро молия ташкилотлари кредитлари ҳисобига тендер савдолари орқали сотиб олинади. Жумладан, маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинадиган тез ёрдам кареталари беморларга чиқиб бориш тезлиги ва тиббиёт муассасасига етиб келгунга қадар кўрсатиладиган тиббий ёрдам даражасини оширади”, - деб таъкидлашди Соғлиқни сақлаш вазирлигида.
Биринчи ярим йиликда тезкор тиббий ёрдам муассасалари томонидан 3,7 млн беъморларга ёрдам кўрсатилди. Булардан 360 мингдан зиёд беъморлар стационар даволаниш олдилар, 800 мингдан ортиғи амбулатория ёрдами олди. “103” Тез ёрдам хизмати ва санитар авиация томонидан 3 млндан чақирувларга хизмат кўрсатилди.