Адлия вазирлиги ҳайдовчилик гувоҳномасини навбатсиз олиш бўйича пулли хизматни жорий этди

Дата: 15:59, 18-12-2018.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳайдовчилик гувоҳномасини навбатсиз олиш бўйича пулли хизматни жорий этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“(…) Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлар марказлари фуқароларга ҳар қандай тижорат хизматлари, шу жумладан, ҳайдовчилик гувоҳномасини навбатсиз олиш бўйича хуқуқни сотиш ҳуқуқига эга”, - дейилади Тошкент ИИББ матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, хизмат нархи энг кам иш ҳақининг 60%ни ташкил этади ва кассага тўланади. Олинган маблағлар давлат бюджети ҳисобига йўналтирилади. Хизмат фуқароларга шошилинч ҳолатларда (масалан, чет элга чиқишда) ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш мақсадида йўлга қўйилган.

“Одатдаги тартибда навбатини кутиётган фуқароларнинг ҳуқуқларини чекламаслик мақсадида навбатсиз ўтиш бўйича пулли хизмат ташкилот учун иш вақти бўлмаган – соат 13.00 дан 14.00 гача ҳамда соат 18.00 дан 19.00 гача амалга оширилади”, - дейилади хабарда.

Адлия вазирлиги фуқароларни пулли қабул қилишни дам олиш кунлари ҳам амалга ошириш имкониятини кутмоқда.

Ҳозирда ташкилот тегишли рухсатномалар олишни ва бошқа маъмурий масалаларнинг ҳал бўлишини кутмоқда.

Тез орада яна тўртта марказ ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги гувоҳномаларга алмаштиришда иштирок этиш учун техник имкониятга эга бўлади. Ушбу вазифа билан Тошкент шаҳрининг еттита туманидаги марказлар қамраб олинган.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2020 йил 31 декабргача амал қилади.

Сурат манбаи: https://ok.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: