“Бунёдкор” ўз майдонида ютқазганидан кейин 2017 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳида охирги ўринни эгаллаб турибди
Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – “Бунёдкор” ўз майдонида БААнинг “Ал-Айн” клубига ютқазганидан кейин 2017 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳида охирги ўринни эгаллаб турибди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тошкентда 28 февралда бўлиб ўтган ўйин 2:3 ҳисобида якунланди.
Ўйиннинг 15-дақиқасига келиб меҳмонлар 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Биринчи тайм якунида яримҳимоячи Достонбек Ҳамдамов чап қанот хужумидан сўнг ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи таймда, 72-дақиқада ҳимоячи Акромжон Комилов қизил карточка олганидан кейин мезбонлар камчиликда қолиб кетишди. Ўйин тугаётган пайтда БАА жамоаси футболчилари пенальти ишлаб олдилар ва Омар Абдулраҳмон 11-метрликни аниқ тепиб, дублга эришди.
Икки турдан кейин “С” гуруҳида саудиянинг “Ал-Ахли” жамоаси 6 очко билан олдинда бормоқда. Кейинги ўринларда “Ал-Айн” (4) ва эроннинг “Зоб Ахан” клублари. Сергей Лущан жамоаси эса битта ҳам очкога эга эмас ва охирги ўриндалигича қолмоқда.