Чоршанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида совуқ тушиши прогноз қилинмоқда

Дата: 13:34, 16-10-2018.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Чоршанба, 17 октябр куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида совуқ тушиши прогноз қилинмоқда, дея дея хабар қилинаши Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир қорга айланиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ - 1° илиқ, кундузи 5-7° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқ тушиши мумкин, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқ тушиши мумкин, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, ёмғир қорга айланиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарқа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқ тушиши мумкин, кундузи 5-10° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарқа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга ёмғир ёғади, ёмғир қорга айланиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача, ҳатто 25 м/сгача кучайиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жоларда қор ёғади, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Сурат манбаи: http://baltionline.md

Янгилик билан ўртоқлашиш: