Денис Истомин Уимблдоннинг учинчи раундидаги мағлубиятини катта муваффақият деб баҳолаш мумкин
Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Уимблдоннинг учинчи раундида бельгиялик Давид Гоффендан тўрт сетда мағлубиятини катта муваффақият деб баҳолаш мумкин. Чунки ўзбек теннисчиси йил бошидан бери турнирларда омадсиз иштирок этиб, мусобақаларнинг биринчи раундларидан уларни тарк этаётган эди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тўғрисини айтганда, Денис биринчи раундда беш сетда жанубий африкалик Кевин Андерсонни, иккинчи босқичда уч сетда Николас Альмагрони енгганида, у кейинги йилларда илк марта АТР турнирини ютиб олган 2015 йилги Ноттингем турнирига қайтгандан туюлган эди. Ҳозир эса, Ноттингемдаги муваффақиятсизлик ва кўплаб очколардан маҳрум бўлганидан сўнг Истомин рейтингда кескин қуйилаб, 116-ўринга тушиб кетди. Қизиғи, Денис “Катта дубалға” турнирининг биринчи ва иккинчи раундларида дунёнинг олдин 25- ва кейин 47-ракеткаларини мағлуб этди.
Лекин дунёнинг 11-ракеткаси Давид Гоффен билан учрашувда учинчи раундда унинг омади келмади. Сетлар бўйича 0:2 ҳисобида бой бераётган Денис учинчи сетни 6:2 ҳисобида ютди, лекин тўртични сетда ғалаба қилишга кучи етмади (1:6).
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Истомин Уимблдонда ҳозир ўзида бўлган бор нарсаларидан ажралди, дейиш мумкин. Кўрамиз...
Эслатиб ўтамизки, 2015 йилда Уимблдон турнири 129-марта ўтказилди. Ушбу мусобақа ҳар йили ўтказиладиган профессиональ теннис турнири бўлиб, “Катта дубалға” сериясига киради. Уимблдон турнири (Лондон, Буюк Британия) “Бутунинглиз лаун-теннис ва крокет клуби” кортларида ўтказилади. Ғолиблар анъанавий равишда тўққиз йўналишда аниқланади. Катталар орасида беш, катта ўсмирларда тўрт ғолиб аниқланади. Эркаклар орасида Уимблдон-2015ни серб Новак Жокович ютиб олган эди.