Энг юқори ўртача маош Навоий вилоятида, энг кам маош Фарғона вилоятида қайд этилган

Дата: 13:58, 24-04-2019.

Тошкент. 24 апрель. ЎзТАГ – Давлат статистик қўмитасининг маълумотларига кўра, энг юқори ўртача маош Навоий вилоятида, энг маош Фарғона вилоятида қайд этилган, деб хабар беради (Ўзбек телеграф агентлиги ЎзТАГ)

“Ҳудудлар кесимида ўртача номинал тш ҳақининг энг юқори даражаси Навоий вилоятида вилоятида кузатилади ва у 2806,3 минг сўм (136,9% республика бўйича ўртача кўрсаткичдан), Тошкент шаҳрида – 2221,1 минг сўм (108,4%), бошқа ҳудудлар билан солиштирганда энг паст кўрсаткич Фарғона вилоятида – 1665,3 минг сўм (81,2%), Сурхондарё вилоятида – 1684,1 минг сўм (82,2%), Наманган вилоятида – 1692,2 минг сўм (82,6%)ни ташкил этади”, - дейилади қўмитанинг статистик маълумотларида.

Ўзбекистондаги юридик ташкилотлар ходимларининг ўртача иш ҳақи январь ойидан март ойигача бўлган даврда 2049,7 минг сўмни ташкил этди.

Ушбу ҳолатда ўртача ойлик маошининг энг юқори кўрсаткичи банк, суғурта, лизинг ва кредит-воситачи соҳалари ходимларида кузатилади, яъни 3,7 млн сўм. Улардан кейинги ўринда информация ва алоқа (3,4 млн сўм) ва саноат (2,8 млн сўм) соҳалари ходимлари туради.

Ўртача иш ҳақининг максимал ўсиши ўтган уч ой мобайрида таълим (37,3%), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш (36,1%), банк, суғурта, лизинг ва кредит-воситачилик фаолиятида (35,1%), қурилиш (28,2%) соҳаларида кузатилади.

Сурат манбаи: trend.az

Янгилик билан ўртоқлашиш: