ЕТТБ Ўзбекистонга объектларни хусусийлаштиришга ёрдам беради

Дата: 10:08, 12-10-2018.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистонда объектларни хусусийлаштиришга ёрдам беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида 11 октябрда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида ЕТТБ вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда гапирилди.

“Саноат ва агросаноат бўлимининг (ICA) бошқарувчи директори Жан Марк Питершмитт инвестиция лойиҳалари, шунингдек, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб қувватлаш лойиҳаларида иштирок этишдан манфаатдорлигини тасдиқлади. ЕТТБ объектларни хусусийлаштиришни кўзда тутувчи лойиҳаларни кўриб чиқишга тайёр”, - дейилади қўмита матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, меҳмонлар 19-21 ноябр кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган инвестицион форумда иштик этишга таклиф қилинди. Унда мамлакат ҳудудларида амалга ошириш учун 100 ортиқ лойиҳалар тақдим этилади.

Шунингдек, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари паст фоиз ставкали узоқ муддатли алоҳида кредит линиясини очиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилдилар.

Сурат манбаи: https://kz.expert

Янгилик билан ўртоқлашиш: