Фақат сентябрда Ўзбекистонда 27 янги туристик фирмалар рўйхатга олинди

Дата: 15:02, 12-10-2018.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Фақат сентябрда Ўзбекистонда 27 янги туристик фирмалар рўйхатга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилнинг сентябрида мамлакатнинг турли вилоятларидан бўлган 27 тадбиркорлик субъектлари туристик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар олдилар”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабарида.

Булардан 11таси Тошкентда, 3таси Бухоро ва Тошкент вилоятларида, Самарқанд, Фарғона, Андижон ва Сурхандарё вилоятларида 2тадан, Наманган вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида 1тадан ташкил қилинди.

Эслатиб ўтамиз, лицензия ва сертификатга эга туристик ташкилотлар реестрига мувофиқ, Ўзбекистонда сайёҳлик соҳасида 821 тадбиркорлик субъектлари рўйхатга олинган.

Сурат манбаи: http://opravdaem.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: