Халқаро хоккей турнири Тошкентда бўлиб ўтади

Дата: 15:38, 22-08-2019.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – Халқаро хоккей турнири Тошкентда бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"23-24 август кунлари пойтахтимиздаги "Хумо Арена" муз мажмуасида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган халқаро хоккей мусобақаси бўлиб ўтади", - дейилади Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, турнирда Россиянинг "Премьер" жамоаси тунги хоккей лигаси аъзолари ҳамда "Тошкент" ва "Ҳумо" клублари фахрийлари иштирок этадилар.

Турнирнинг расмий очилиш маросими 23 август куни соат 15.00 да "Хумо Арена" муз саройида бўлиб ўтади. Биринчи куни россияликлар "Тошкент" хоккей клуби билан, иккинчи куни "Хумо"клуби билан ўйнайди.


Сурат манбаи: ftbl.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: