Хизматлар ва саноат Ўзбекистон ЯИМ ўсишининг 3,3% берди

Дата: 16:40, 18-07-2018.

Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – 2018 йил январ-июнда хизматлар ва саноат Ўзбекистон ЯИМ ўсишининг 3,3% берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Статистика қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда.

ЯИМнинг ўсиш суръатига хизматлар соҳаси энг кўп таъсир кўрсатди (1,9 ф.п.) ҳамда ўтган йилнинг январ-июнига нисбатан 4,4%га ўсди. Шу жумладан, савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 1,7%га, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа 5,6%га ва бошқа хизматлар 5%га ўсди.

Саноат тармоғининг қўшилган қийматида 6,1%лик ўсиш қайд этилди. Саноат ишлаб чиқаришининг ЯИМ мутлоқ ўсиш суръатига ижобий таъсири 1,4 ф.п. даражасида баҳоланди. Саноат тармоғидаги ижобий динамика тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш тармоғи қўшилган қийматининг 34,3%га, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноат тармоғи қўшилган қийматининг 0,9%га ва бошқа саноат тармоқларининг 2,0%га ўсиши ҳисобига таъминланди.

Қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 9,7%га ўсди. ЯИМнинг мутлоқ ўсишида қурилиш тармоғининг ижобий ҳиссаси 0,7 ф.п. даражасида баҳоланди.

2018 йилнинг январ-июн ойлари якунларига кўра, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида ҳам 2,7% даражасида ижобий ўсиш суръати қайд этилди. Мазкур тармоқнинг ЯИМ мутлоқ ўсиш суръатига таъсири 0,4 ф.п. ни ташкил қилди.

Сурат манбаи: https://avanadebrasilblog.wordpress.com/

Янгилик билан ўртоқлашиш: