Наманган мактаби номаълум тадбиркордан 25 та телевизор олди

Дата: 15:36, 20-09-2019.

Тошкент. 20 сентябрь. ЎзТАГ – Наманган мактаби номаълум тадбиркордан 25 та телевизор олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўз номини сир сақлаган тадбиркор Наманган шаҳридаги 80-умумтаълим мактабига 25 та телевизор тақдим этди. Совға туфайли барча 24 та синф ва маънавият хонаси замонавий телевизорлар билан жиҳозланди", - дейилади Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, мактабда 1138 нафар ўқувчи таҳсил олади ва 66 нафар ўқитувчи ишлайди.

Мактабда замонавий ахборот технологиялари ва мультимедиа маҳсулотлари қўлланилмоқда.

 

Сурат манбаи: uzedu.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: