Немис компанияси Ўзбекистонга меҳмонхоналар қуриш учун $100 млн сармоя киритмоқда

Дата: 08:34, 20-07-2018.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Plaza Hotelgroup GmbH немис компанияси Best Western бренди остида меҳмонхоналар қуриш учун Ўзбекистонга $100 млн сармоя киритмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж. Ортиқхўжаевнинг “Plaza Hotelgroup GmbH” компанияси раҳбарияти билан учрашувида маълум бўлди.

Ҳокимият матбуот хизмати маълумотига кўра, компания Ўбекистоннинг йирик шаҳарларида меҳмонхоналар қуриш учун $100 млн сармоя киритади. Компания 3-5 йил давомида 6-8 тагача меҳмонхоналар қуриб битириш ниятида.

Эслатиб ўтамизки, “Plaza Hotelgroup GmbH” компанияси 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги вақтгача Германия, Австрия, Чехия ва Голландияда 34 та меҳмонхоналарни қурган. “Plaza Hotelgroup GmbH” компанияси қурган ва таъмирлаган меҳмонхоналар “Best Western” бренди остида бошқарилади.

“Best Western” тармоғи 4 мингдан зиёд меҳмонхоналардан иборат. Уларнинг бари Аризона штатидаги Финикс шаҳридан бошқарилади. Ҳар куни Best Western меҳмонхоналари 400 мингдан ортиқ кишиларга хизмат қилади. Уларнинг катта қисми 4 юлдузли меҳмонхоналар қаторига киради.

Сурат манбаи: https://112.ua/ekonomika/kurs-dollara-na-mezhbanke-vyros-do-12-38-12-50-griven-kurs-evro-snizilsya-do-16-51-16-68-griven-97825.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: