Қозоғистоннинг энг катта шаҳрида кўприк қулаб тушди

Дата: 17:38, 24-04-2015.

Тошкент. 24 апрел. ЎзТАГ – Алматидаги йўл айланмасидаги кўприк қулашидан жабрланганлар сони 19 кишига етди, яна бир киши қидирилмоқда, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

“Кўприкнинг қулаб тушгани ҳақидаги қўнғироқ соат 11.57 келиб тушди. Қурилишда 52 киши ишлаган. Уларнинг бари Қозоғистон фуқаролари. Кўприк бетон қуйиш чоғида қулаган. 19 киши 7 шаҳар касалхонасига олиб борилди, улардан учтаси оғир аҳволда”, - деди шаҳар ФҲД раҳбари Нурлан Мадьяров жума куни воқеа жойидаги брифингда.

Айни пайтда ишчилардан бирини топиб бўлмаяпти. У компаниянинг ёш ходими. Кўпчилик уни яхши билмаган.

Н.Мадьяровнинг сўзларига кўра, кўприкнинг узунлиги 125 м, кенглиги 11-18 м. Барча ишлар “Базис” компанияси томонидан олиб борилган.

Ҳозирда бузилган конструкцияларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ерда қутқарув хизматларининг 200 ходимлари ва 100 дона техника, 4 ит ишламоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: