RIMC Hotels and Resorts Самарқандда меҳмонхона қуришни режалаштирмоқда

Дата: 16:57, 11-10-2018.

Тошкент. 11 октябр. ЎзТАГ – RIMC Hotels and Resorts компанияси Самарқандда меҳмонхона қуришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Самарқандда RIMC Hotels and Resorts меҳмонхона компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва тармоқ меҳмонхоналари директори Герт Прантнерлар (Германия) учрашув доирасида вилоятда туризмни ривожлантириш ва янги меҳмонхоналар очиш масалаларини муҳокама қилдилар. Шундан келиб чиқиб, таклифлар ҳокимият томонидан ижобий қабул қилинди”, - дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб зтамиз, ҳозирда RIMC Hotels and Resorts Германия, Австрия, Италия, Испания, Швейцария, Хитой ва бошқа мамлакатларда меҳмонхоналарга эга.

Сурат манбаи: из https://varandej.livejournal.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: