Самарқандда бокс бўйича республика чемпионлари аниқланди

Дата: 16:46, 18-12-2018.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – Самарқандда катталар ўртасида бокс бўйича республика чемпионлари аниқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Олдин хабар қилингандик, 11-17 декабр кунлари Самарқанд шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Унда миллий бокс юлдузлари ва истеъдодли ёш спортчилар қатнашдилар”, - дейилади Миллий олимпиа қўмитасининг хабарида.

Қайд этилишича, 8 вазн тоифасида ғолиблар аниқланди. Ҳасанбой Дўсматов (-52 кг, Андижон), Абдулҳай Шораҳматов (-57 кг, Тошкент), Алёр Норалиев (-63 кг, Тошкент вилояти), Бобоусмон Батуров (-69 кг, Жиззах), Фанат Қаҳрамонов (-75 кг, Самарқанд), Хуршид Абдуллаев (-81 кг, Самарқанд), Мадияр Саидраҳимов (-91 кг, Тошкент вилояти) ва Улуғбек Мубиновлар (+91 кг, Бухоро) Ўзбекистон чемпионлари бўлишди.

Сурат манбаи: http://ysia.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: