Сешанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида қор ёғиши прогноз қилинмоқда

Дата: 13:55, 15-10-2018.

Тошкент. 15 октябр. ЎзТАГ – Сешанба, 16 октябр куни бутун Ўзбекистон ҳудудида қор ёғиши прогноз қилинмоқда, дея дея хабар қилинаши Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.   

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечга бориб қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 6-8° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 8-13° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга кучли ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача, ҳатто 25 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 5-10° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга кучли ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача, ҳатто 25 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 8-13° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга кучли ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача, ҳатто 25 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 8-13° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Сурат манбаи: forbes.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: