Шанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ўртача ҳаво ҳарорати пасаяди

Дата: 13:28, 12-10-2018.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Шанба, 13 октябр куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ўртача ҳаво ҳарорати пасаяди, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-12° илиқ, кундузи 13-15° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 12-17° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 12-17° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб баъзи жойларга бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: из www.culture.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: