Синоптиклар шанба куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида туман ва ёмғир бўлишини прогноз қилишмоқда

Дата: 12:33, 18-01-2019.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – Синоптиклар шанба, 19 январ куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида туман ва ёмғир бўлишини прогноз қилишмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-8° илиқ, кундузи 8-10° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин, баъзи жойларда 22-25 м/сгача чиқиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин, баъзи жойларда 22-25 м/сгача чиқиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин, баъзи жойларда 22-25 м/сгача чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин, баъзи жойларда 22-25 м/сгача чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин, баъзи жойларда 22-25 м/сгача чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, , баъзи жойларда 18-23 м/сгача чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ – 3° илиқ ўртасида бўлади.

Сурат манбаи: http://gtrk-saratov.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: