Тошкенда “Ободонликнинг 50 куни” акцияси бошланди
Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – Тошкенда Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган “Ободонликнинг 50 куни” акцияси бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Акция доирасида маҳаллий ҳокимият органлари Тошкентнинг ҳар бир туманида 25тадан кўчани ободонлаштириш ва 25тадан болалар ўйин майдончаларини бунёд этишда ёрдам кўрсатадилар. Тошкентда жами 275 кўчани ободонлаштириш ва шунча болалар майдончалари қуриш режалаштирилган”, - деб таъкидлашди пойтахт ҳокимиятида.
Тошкент шаҳар Маънавият ва маърифат кенгашининг Тошкент шаҳар аҳолисига ободонлаштиришда ёрдам беришга чақирилган мурожаати ҳам эълон қилинди.
“Уйлар атрофидаги ҳудудларда тозалик ва тартибни чақириш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Келинг, бу ишга ўз ҳиссамизни қўшайлик ва по тахтимизни янада кўркамлаштирайлик”, - дейилади мурожаатда.
Шунингдек, кенгаш шаҳарликларни Тошкентда тозалик ва тартибни сақлаш, санитар ҳолатни яхшилаш, боғлар ва дам олиш ҳудудлари яратиш, байрамни муносиб кутиб олишга чақирди.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда Мустақиллик куни 1 сентябрда нишонланади.