Тошкент ППХ ходими хорижликка ёрдам кўрсатди

Дата: 16:53, 20-07-2018.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Тошкент Пост-патруль хизмати (ППХ) ходими шошилинч тиббий ёрдам зарур бўлиб қолган хорижликни касалхонага олиб борди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) пойтахт ИИББ матбуот хизматига таянган ҳолда.

Аниқлантирилишича, ходиса ППХ тенги навбатчилигида содир бўлган.

“ППХ гуруҳи жамоат тартибини сақлаш учун хизматга йўл олмоқда. Бироқ шу пайт, 4-баталоннинг 1-отряди ходими сержант Ғозиев Фаррух Муқимий кўчасидаги бекатда юрагини ушлаб ўтирган эркакни пайқаб қолади. Шу заҳоти дарров унинг ёнига бориб, аҳволини сўрайди. “Ёрдам беринг” дейди, рус тилида аранг, ҳалиги одам. Сержант уни машинага ўтқизиб, зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам марказига йўл олади. Бу ерда тиббиёт ходимлари беморга ўша тезкор ёрдам кўрсатишади”, - дейилади муассаса хабарида.

Шундан кейин айтилишича, сайёҳ Черногория фуқароси, 52 ёшли Дунис Дразин бўлиб чиқди. Шифокорларнинг айтишича, асли чет эллик бўлган сайёҳнинг юраги безовта қилиб, хуруж тутган. Лекин ўз вақтида кўрсатилган бўлмаганида ҳаммаси бошқача тугаши мумкин эди.

“Мен ва оилам Фарруҳдан миннатдормиз”, - деди республика меҳмони.

Сурат манбаи: http://ynas-interesno.ru/?p=3424&page=2

Янгилик билан ўртоқлашиш: