Тошкент вилоятида бошланғич қиймати 7,47 млрд сўмлик 3 давлат мулки аукцион савдоларига қўйилди
Тошкент. 24 апрел. ЎзТАГ – Тошкент вилоятида бошланғич қиймати 7,47 млрд сўмлик 3 давлат мулки объекти аукцион савдоларига қўйилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Савдоларга инвесторларни Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилояти бўлими ва “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ таклиф қилган.
Сотувга Бўстонлиқ туманида жойлашган икки дам олиш уйлари қўйилган. Булар “Малика” (умумий майдони 6,8 га ва бошланғич нархи 1,8 млрд сўм) ва “Ўзэлектромонтаж” дам олиш уйлари (майдони 5,8 га ва қиймати 2,44 млрд сўм).
Энг йирик лотлар орасида Янгийўл тумани давлат солиқ инспекциясига қарашли маъмурий бино ҳам бор. Объектнинг умумий майдони 5,8 гектардан ошиқ, бошланғич нархи 3,24 млрд сўм.
Савдода қатнашишни истаганлар ташкилотчилар ҳисобига объект бошланғич қийматининг камида 15% ўтказишлари зарур.
$1 = 2507,40 сўм