Тошкентда автобуснинг дарахт билан тўқнашуви оқибатида тўққиз киши жабрланди

Дата: 15:25, 27-07-2018.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – Тошкентда автобуснинг дарахт билан тўқнашуви оқибатида тўққиз киши енгил тан жароҳати олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“26 июл соат 14.35 да Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига Белтепа –Аэропорт йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган 11-сонли автобус (3-автопаркка қарашли) иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақидаги хабар келиб тушди. “ МAN” русумли автобус Бобур кўчасидан кетаётиб 1-сонли ФХДЁ олдидаги дарахтга бориб урилган”, - дейилади Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматининг хабарида.

Оқибатда, деб қайд этилади шундан сўнг, дарахт синиб “Кобалт” автомобилининг устига ағдарилган. “Бахтли тасодиф туфайли бу вақтда унинг салонида ҳеч ким бўлмаган. Автобус ҳайдовчиси, 25 ёшли Анварнинг сўзларига кўра эса ЙТҲ вақтида автобус салонида 25-30 йўловчи бўлган. Қурбонлар йўқ. Дастлабки тахминларга кўра, 9 киши енгил жароҳатлар билан касалхоналарга мурожаат қилган”, - дейилади хабарда.

ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2018/07/26/accident/

Янгилик билан ўртоқлашиш: