Тошкентда иситиш мавсуми 16 октябрдан бошланади

Дата: 12:04, 16-10-2018.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда 2018/2019 йилги иситиш мавсуми 16 октябрдан бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Пойтахт ҳокимиятидан (маъмуриятидан) маълум қилишларича, бунга доир қарорни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев имзолаган.

“Қарорга мувофиқ, 16 октябрда болалар боғчалари, таълим ва тиббиёт муассасаларида, 19 октябрда эса пойтахтдаги турар жой биноларида иситиш қўшилади. Туман ҳокимликларининг тегишли хизматларига ва уй-жой мулкдорлари ширкатларига иситиш мавсумини сифатли ўтказиш тўғрисида кўрсатма берилган”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2017/2018 йилги мавсумда ижтимоий объектларда иситиш мавсуми 10 ноябрдан, турар жойларда эса 12 ноябрдан бошланган эди.

Сурат манбаи: https://abctv.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: